«ис газидан захарланиш» тегли мақолалар


Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди
4 март 2024, 12:19

Янгийўл туманида эр-хотин ис газидан вафот этди

3 март куни эрталаб Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи эркак ва унинг турмуш ўртоғи ўз хонадони ётоқхонасида ис газидан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув кетмоқда.

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди
2 март 2024, 10:49

Фарғонада эркак ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бешариқ туманида эркак ҳамда унинг 12 ёшли қизи ва 11 ёшли ўғли ис газидан заҳарланиб вафот этди. Кўздан кечириш давомида хонадонда ностандарт қўлбола иситиш печидан фойдаланилгани аниқланди.

Қорақалпоғистонда оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
20 декабр 2023, 10:43

Қорақалпоғистонда оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Чимбой туманида бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улардан икки нафари вояга етмаган бўлган. Хонадонда яна икки киши ҳушсиз ҳолда топилиб, шифохонага ётқизилди.

Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди
22 ноябр 2023, 09:37

Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди
18 феврал 2023, 23:52

Тошкент вилоятида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида бир оиладан тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилди. Ўлим сабаби озиқ-овқат ёки ис газидан заҳарланиш бўлиши мумкин. Текширув учун овқат қолдиқларидан намуналар олинди.

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди
24 январ 2023, 17:14

Қашқадарёда бир оила ис газидан заҳарланиб вафот этди

Касби туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 5 ва 3 ёшли фарзандлари заҳарланиб вафот этди. Ўлимга қўлбола усулда тайёрланган иситиш печидан чиққан ис гази сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди
17 январ 2023, 11:00

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан вафот этди

Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва ундан чиққан ис газидан заҳарланган.

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди
21 декабр 2022, 16:15

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

Учкўприк туманида эр-хотин қўлбола усулда ясалган печкадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан вафот этди
13 декабр 2022, 10:04

Қашқадарёда 13 ёшли бола ис газидан вафот этди

Қарши шаҳрида 13 ёшли бола уйидаги газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Укалари эса заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди
12 декабр 2022, 11:15

Қашқадарёда бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Қарши туманида 77 ёшли фуқаро келини ва набираси билан яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди
25 ноябр 2022, 10:08

Фарғонада эр-хотин ис газидан вафот этди

Фарғона вилояти Бувайда туманида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар 3 кунлик ёш келин-куёв бўлгани ва эр ўзи ясаган печкалардан бирини уйга ўрнатгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан вафот этди
22 ноябр 2022, 16:37

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ис газидан вафот этди

Қарши шаҳрида ижарада яшовчи қиз ҳаммомда ис газининг кўпайиб кетиши оқибатида заҳарланиб, вафот этди. Шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини бошлади. 17 ёшли қиз ноябрда ис гази сабаб вафот этганларнинг олтинчиси бўлди.

Фарғонада яна уч киши ис газидан заҳарланди
18 январ 2022, 17:41

Фарғонада яна уч киши ис газидан заҳарланди

Фарғона шаҳрида икки нафар ҳарбий хизматчи ва 17 ёшли қиз ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди. ФВВ маълумотларига кўра, бу 2021−2022 йилги иситиш мавсуми бошидан бери 40-бахтсиз ҳодиса. Мавсум давомида ис газидан жами 54 киши вафот этган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг